ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига бағишланган мажлисда вазирлик ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги фаолиятини тубдан янгиланиши ҳақида гапирди.
Хусусан президент, “Жаҳон” ахборот агентлиги бугунги кунда ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг уддасидан чиқа олмаётганини ва шу муносабат билан, ахборот-агентлиги асосида янги медиа-марказ ташкил қилишни таклиф қилди.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида жамоатчилик ва ОАВ билан алоқа қилиш бўйича янги бўлим ташкил қилиш ҳақида гапирди. Президент айтишига қараганда янги бўлим бошлиғи Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили – мамлакат ташқи сиёсатининг жарчиси бўлиши керак.
Ушбу ишларни ташкил қилиш Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмурадовга топширилди.