Ўзбекистонда ягона кинопрокат тизими йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗрители сидят в кинотеатре
Зрители сидят в кинотеатре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбеккино агентлиги матбуот хизмати жойларда мавжуд кинотеатрларни қайта реконструкция қилиш, замон талаблари асосида янгиларини қуриш бўйича сайи-ҳаракатлар бошланганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ягона кинопрокат тизими йўлга қўйилиши мумкин, бу ҳақда "Ўзбеккино" агентлигининг кенгайтирилган йиғилишида айтилди.

2018 йил 12 январ куни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан кенгайтирилган йиғилиш — брифинг ўтказилди. Йиғилиш 2017 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида кинематография соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар бўйича ўтказилган мажлисда муҳокама этилган масалаларга бағишланди.

Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи
Брифинг иштирокчилари давлат раҳбарининг соҳада малакали кадрларнинг етишмаслиги ва бу муаммони ижобий ҳал этиш мақсадида, маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларида ихтисослашган факультетларни жорий этиш, хорижнинг илғор таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мамлакатда уларнинг филиалларини ташкил этиш юзасидан билдирган фикр ва таклифларини олқишладилар.

Маълумки, Мирзиёев томонидан ҳудудларда, жумладан ҳар бир шаҳар ва туманларда кинотеатрлар, ёзги кинотеатрлар қуриш вазифаси белгиланган. Брифингда шу масала юзасидан амалга оширилаётган ишларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Бунда жойларда мавжуд кинотеатрларни қайта реконструкция қилиш, замон талаблари асосида янгиларини қуриш бўйича сайи-ҳаракатлар бошлангани маълум қилинди.

Унда, шунингдек, мамлакатда ягона кинопрокат тизимини жорий этиш, энг олис ва чекка ҳудудларда фильмлар намойишини ташкил қилиш, тарихий ҳамда бугунги замон қаҳрамонлари ҳақида фильмлар яратиш, ёш киноижодкорларнинг грант асосида хорижда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш, кинофондда сақланаётган фильмларни реставрация қилиш, дубляж қилиш, ўзбек фильмларининг халқаро нуфузли кинофестивалларда намойиш этишини таъминлаш, хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда филмлар суратга олиш каби долзарб вазифалар президент томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилгани қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0