Ўзбекистон ўзига денгизга йўл очаяпти

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВ районе острова Шикотан
В районе острова Шикотан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бандар-Аббос, Поти, Батуми, Ильичевск, Мерсин, Болтиқбўйи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ бандаргоҳларига чиқишни мўлжалламоқда

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жорий йил ноябрь ойигача экспорт қилинадиган асосий юкларни қатор ҳудудлар орқали темир йўл транспортида транзит ташишда тариф преференцияларини олиш чораларини кўриш бўйича "Йўл харитаси" ва чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон юкларни транзит орқали ташишни муҳокама қилмоқда
Бу ҳақида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасида белгилаб ўтилди.

Жумладан, Туркманистон ва Эрон ҳудудлари орқали — Бандар-Аббос бандаргоҳига ва кейинчалик Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасига, Озарбайжон ва Грузия ҳудудлари орқали — Қора денгиздаги Поти, Батуми ва Ильичевск бандаргоҳлари, Ўрта Ер денгизидаги Мерсин бандаргоҳига, кейинчалик Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига, шунингдек, Мармарай довони орқали Европа Иттифоқи давлатларига, Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали — Болтиқбўйи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ бандаргоҳларига чиқиш учун чоралар кўрилади.

Ҳужжатда тегишли давлатлар темир йўл маъмуриятларига мурожаатлар юбориш; масалаларни икки томонлама музокаралар ва учрашувлар давомида кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни аниқ белгилаш; чет эл давлатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари вакилларини кенг жалб қилиш; лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш, хорижий давлатлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказиш кабилар назарда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0