ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда Buyuk Kelajak экспертлар кенгаши тузила бошланди, деб хабар қилмоқда УзА.
Buyuk Kelajak экспертлар кенгаши таркибига келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган, лекин айни дамда дунёнинг турли мамлакатларида халқаро компаниялар таркибида суд-ҳуқуқ, молия, таълим, маориф ва тиббиёт соҳаларидан фаолият юритаётган, етакчи муттахассилар таклиф қилинади.
Buyuk Kelajak экспертлар кенгашининг асосий мақсади — 2035 йилгача бўлган Ўзбекистон ривожланиш моделини тузиш. Ушбу модель халқаро тажриба, Ўзбекистон бозорларининг таҳлили ва асосийси ўзбекистонлик мутахасиссларнинг шахсий тажрибаси асосида яратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йили 2017-2021 йилларда ривожланиш стратегиясини қабул қилган эди. Улар давлат ва жамиятнинг беш асосий йўналиш бўйича ривожланишини назарда тутади: ташқи сиёсат, давлат бошқарувини ва суд-ҳуқуқ тизимини замонавийлаштириш, иқтисодни эркинлаштириш ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш.
Ўзбекистоннинг 2035 йилга қадар ривожланиш стратегияси, ҳукумат томонидан тасдиқланган йўналишлар ва тамойиллар бўйича амалга оширилади. Мутсқиллик йилларида эришилган ютуқлар бугунги кун янгиликлари билан мувофиқлашган ҳолда Ўзбекистоннинг ўзига хос ривожланиш йўли яратилади.