ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. МХХнинг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ходимлари ўзбек-афғон чегарасида икки нафар чегарабузарни қўлга олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири муассаса вакилигиа асосан.
“Ушбу йилнинг 3 январида Термез туманиданги чегарага яқин жойлашган Жуйжангал аҳоли пунктида, қоронғуликдан фойдаланиб чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган икки нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинди”, — дейилган Қўмита хабарида.
Қўлга олинган фуқаролар, кейин маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг Термез тумани ҳудудига ўтиб олмоқчи бўлишган.
Айни дамда тергов-тафтиш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, чегарабузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.