АҚШда яна бир оммавий электромобил пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Fisker EMotion номли электромобилнинг нархи 130 минг доллар бўлиб, аккумулятори қуввати 640 км масофани босиб ўтишга етади.

Америкада оммавий электромобиллар ишлаб чиқарадиган янги корхона пайдо бўлди. Лас-Вегасда бўлиб ўтган CES 2018 автомобиллар кўргазмасида янги Fisker EМotion номли электромобил тақдим этилди.

Янги электромобилнинг нархи 130 минг доллар бўлиб, унинг литий-ионли аккумулятори қуввати 640 км масофа босиб ўтишга етади. Ваҳоланки, 2016 йилда ушбу лойиҳа дастлаб эълон қилинган вақтида АҚШда яшаб ишловчи даниялик тадбиркор ва дизайнер Хенрик Фискер Fisker EMotion нархи 40 минг доллар бўлади, унда ғаройиб хусусиятларга эга бўлган графенли аккумуляторлар ишлатилади деб ваъда берган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда энг кўп электромобиллар ишлаб чиқарувчи корхона Tesla бўлиб у ҳам АҚШда жойлашган. Tesla Model S нархи 95-100 минг доллар бўлиб, бир қувватланишда у 450 — 600 км масофа босиб ўтиши мумкин. Масофа узоқлиги юриш тезлиги ва атроф ҳаво ҳароратига ҳам боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0