Ким Чен Ин Шимолий Корея ғалабасининг сирини айтди

© KRT via AP Video Северокорейский лидер Ким Чен Ын
Северокорейский лидер Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
3 сентябрда Шимолий Корея водород каллакли ракетани синовдан ўтказганди

ТОШКЕНТ, 12 янв —Sputnik. КХДР "душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмайди", деди Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин давлат фанлар академияси олимлари олдида чиқиш қилиш чоғида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Вид на город Сеул с горы Намсан - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея КХДРга олий даражада музокаралар ўтказишни таклиф этди

"Оғир синовлар шароитида Корея инқилобининг ғалабаси сирларидан бири шундаки, биз асосий эътиборни фан ва техникани ривожлантиришга қаратдик. Мустақил миллий иқтисодиёт, илмий-техник мутахассислар ва ақлли бошлар эвазига биз душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмаймиз", — деган сўзларидан иқтибос келтиради Корея марказий телеграф агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрда Шимолий Корея водород каллакли ракетани синовдан ўтказганди. Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари ушбу ракетанинг қувватини 160 килотонна деб баҳолашганди. Бу 1945 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган бомбадан 10 баравар кучлироқ дегани.

Шу боис БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга нисбатан янги санкциялар жорий этди.

Янгиликлар лентаси
0