МХХ тўғрисидаги қонун лойиҳаси 10 октябргача ишлаб чиқилади

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. МХХ ҳақида қонун лойиҳаси 10 октябргача ишлаб чиқилиши режалаштирилган, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири. Бу ҳақида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасида белгилаб ўтилган.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
МХХни улкан ислоҳотлар кутмоқда
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.Лойиҳанинг бажарилиш муддати 2018 йил 10 октябрь этиб белгиланган.

Ижро учун масъуллар: Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

Қонун лойиҳасида давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқий мақоми, ваколатлари; бу соҳадаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятнинг самарадорлиги мезонлари белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0