ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ва унинг рақиби америкалик Сони Фредриксоннинг вазн ўлчаш маросимида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.
Ютуб каналида жойланган видеолавҳада икки рақиб нигоҳлар тўқнашуви пайтида ўзаро бир-бирлари билан айтишиб кетишгани ва уларни кўпчилик бўлиб ажратиб қўйишгани акс этган.
Шоҳжаҳон Эргашев ва Сони Фредриксон ўртасидаги жанг 13 январь куни эрталаб АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Turning Stone Resort Casino аренасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, америкалик боксчи фаолияти давомида 18та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган. Ўн иккита жангда рақибларини нокаутга учратган.
Шоҳжаҳон Эргашев эса 11та жангининг барчасини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган.