Ислом Каримовнинг 27 ёшида ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIПервый президент республики Узбекистан Ислам Каримов
Первый президент республики Узбекистан Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каримовлар оиласида барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган, улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлган

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebookдаги саҳифасида Биринчи Президентнинг ака-укалари билан тушган суратини жойлади.

"Суратда 27 ёшли Ислом Каримов (чапдан учинчи) ака-укалари Қуддус, Ибодулло ва Хуршид билан. Самарқанд, 1965 йил", — дея изоҳ берилган суратга.

Фойдаланувчилар ушбу суратга изоҳ қолдиришар экан, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришган.

Айрим фойдаланувчилар эса Биринчи Президентнинг ака-укалари билан учрашишганини ҳам билдиришган.

"Менга Самарқандда Ислом Абдуғаниевичнинг акалари – Ибод Ғаниевич ва Қуддус Ғаниевичлар қўлида таҳсил олиш бахти насиб этган. Улар Самарқанд кооператив институтида ишлашган. Ҳар иккаласи ҳам маданиятли, зиёли, ўз фанларини чуқур билишарди. Ёқимли хотиралар. Аллоҳ раҳматига олсин", деб ёзади Сайёра Шарипова исмли фойдаланувчи.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосурат ва маълумотларни эълон қилган эди. Уларга кўра, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

Қайд этилишича, Каримовлар оиласида барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган, улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлган – Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич.

Бу ўша давр учун ҳам, бугунги кун учун ҳам камёб ҳодисадир. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасини олган.

Янгиликлар лентаси
0