Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаРасширенное заседание Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан
Расширенное заседание Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турли террорчилик хатарларидан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш – Миллий гвардиянинг асосий вазифаси бўлади.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу вазифани Миллий гвардия олдида Шавкат Мирзиёев қўйди. Хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида Ўзбекистон  президенти Миллий гвардиянинг асосий вазифалари ва давлат ва жамоат хавфсизлиги соҳасида охирги йилларда юз берган муаммолар ҳақида шундай деди:

“Кейинги пайтларда Қуролли Кучларнинг ташкилий тузилмаси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритганда, Миллий гвардия ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда

Маълумки, бу махсус ҳарбий бўлинма фаолияти жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, аҳолини турли террорчилик хатарларидан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қисқа вақт ичида Миллий гвардия мамлакат хавфсизлигини таъминлаш тизимидаги муҳим бўғинга айланди ва Қуролли Кучлар таркибий қисмлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатди.

Афсуски, охирги 15-20 йил давомида жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалаларига нотўғри ёндашув туфайли бу муҳим масала эътиборимиздан четда қолиб келди. Жумладан, Хавфсизлик кенгаши ҳам бунга етарлича эътибор бермаганини очиқ айтиш керак. Бу тизимнинг аниқ эгаси бўлмаган, бу масалалар билан шуғулланадиган бўлинмалар гоҳ Ички ишлар вазирлиги, гоҳ Мудофаа вазирлиги тасарруфида бўлиб келган. Шу сабабли ушбу бўлинмалар ўз ўрнини тополмади. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш бўйича ўқув машқлари деярли ўтказилмаган. Тезкор вазифаларни бажариш зарур бўлган пайтда турли бюрократик тўсиқларга дуч келинган. Натижада тезкор қарорлар ўз вақтида қабул қилинмаган, вазифалар самарали бажарилмаган.

Сотрудник СНБ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилади

Ҳолбуки, бутун дунёда мамлакат ичида тартиб-интизом ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан армия эмас, Мудофаа вазирлиги эмас, балки алоҳида тузилмалар шуғулланади.

Маълумки, бугунги кунда биз “Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат” концепцияси асосида юртимизда жамоат тартибини таъминлашга қаратилган катта ишларни амалга оширмоқдамиз. Шу муносабат билан мана шу янги тузилма, яъни, Миллий гвардия ташкил этилди. Энди бундан буён ҳар бир шаҳар ва вилоятда хавфсиз ҳудуд лойиҳасини амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш учун Ички ишлар вазирлиги билан бирга Миллий гвардия масъул ва жавобгар этиб белгиланади. Бу вазифаларни бажариш учун Миллий гвардия жойлардаги давлат ҳокимияти идоралари, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ички ишлар органларини тозалаш бўйича топшириқ берди

Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондони Б.Тошматовга ташкилий ишларни тезроқ якунлаб, ўзининг бевосита вазифаси бўлган жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масаласи билан яқиндан шуғулланиш топширилади. Бундан буён мамлакатимизда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масаласига ички ишлар вазири П.Бобожонов ва Миллий гвардия қўмондони Б.Тошматов шахсан жавобгар бўлади.

Ҳозирги пайтда Миллий гвардия томонидан қўшинлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилмоқда, шунингдек, ўз Ватанига садоқатли, юқори малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.”

Янгиликлар лентаси
0