Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 14,4 %ни ташкил қилди

Oбуна бўлиш
Ўтган йилда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 15,9 %га ошиб, умумий инфляция миқдорига энг катта босим кўрсатган омил бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йилда истеъмол нархлари индекси (инфляция) 14,4 %ни ташкил қилди деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда аҳоли энг кўп фойдаланадиган 350 турдаги товар ва хизматлар нархларининг ўсиши ҳисобга олинди. Улар уч йирик гуруҳга бўлинган: озиқ-овқат маҳсулотлари (96та), ноозиқ-овқат товарлари (188 та) ва хизматлар (66та).  

2017 йилда Республика истеъмол секторида инфляция даражаси 14,4 % ни ташкил этди. Алоҳида гуруҳлар бўйича олганда:  озиқ-овқат маҳсулотлари нархи — 15,9 %га, ноозиқ-овқат товарлари — 16,1 %га, хизматлар — 8,6 %га ўсди.

Нархи энг кўп ошган озиқ-овқатлар рўйхатидан ловия (42,4 %), тухум (36,1%), мол гўшти (35,9 %), нўхат (33,2%), парранда гўшти (33,1 %), қўй гўшти (31,4 %), шакар (28,8 %), маргарин (21,3 %), сут (20,6 %), сариёғ (19,9 %), творог (18,5 %), қаҳва ва чой (17,0 %), гуруч (16,2 %), ўсимлик мойи (15,3 %), пишлоқ (15,1 %), қандолат маҳсулотлари (14,0 %), буғдой уни (10,4 %) ўрин олган.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Кийим-кечак, поябзал, газлама ва маиший тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш молллари, маданий маҳсулотлар, шахсий гигиэна маҳсулотлари, шахсий транспорт ва бензин каби ноозиқ-овқат  маҳсулотларида нархларининг ошиши жами ўртача — 27,4 %га тенг бўлди.

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бўйича истеъмол нархлари индекси йил давомида ўртача 8,6 %га ошди. Энг кўп нарх ошиши алоқа хизматлари тарифларида (23,9 %), юридик ва банк хизматлари (15,0 %), маиший хизматлар (8,3 %), уй-жой коммунал хизматлари (7,1 %), йўловчи ташиш транспорт хизматлари (6,9 %)да кузатилди.

Экспертлар фикрига кўра 2018 йилда 2018 йилда республикада инфляция 14,3 %ни ташкил қилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2018 йилда инфляция даражасини 11,5 — 13,5 % оралигъида бўлишини тахмин қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0