Тожикистонда ер қимирлади

© SAM YEH / AFPЗемлетрясение
Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Декабрь ўрталарида ҳам республикада 5,4 балли ер силкиниши қайд этилганди

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Тожикистон ҳудудида сешанба куни эрталаб 5 балли ер силкиниши қайд этилди, деб хабар берди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги сейсмологик тажриба-услубият экспедицияси.

Сейсмологларнинг маълумот беришларича, ер силкиниши Астана вақти билан соат 06:05 да содир бўлган, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

"Зилзила эпимаркази Алматидан 605 километр жануби-ғарбда Тожикистон ҳудудида жойлашган. Зилзила магнитудаси 5 балл, чуқурлиги 5 километр", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ўрталарида ҳам республикада 5,4 балли ер силкиниши қайд этилганди.

Янгиликлар лентаси
0