Ҳалол солиқ тўловчиларга икки йилгача солиқ таътиллари берилади

© PixabayКалькулятор
Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган хўжалик юритувчи субъектлар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган хўжалик юритувчи субъектларга икки йилгача солиқ таътиллари берилади.

Деревянные счета - Sputnik Ўзбекистон
Юридик шахслар учун даромад солиқлари умумлаштирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги қонуни билан 5 та қонунга, жумладан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун матни маҳаллий матбуотда эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш кўринишида тақдим этилади.

Охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган хўжалик юритувчи субъектлар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 июлда "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолаганди.

Янгиликлар лентаси
0