Ўзбекистон иқтисодига пул тикадиган тадбиркорлар текширилмайди - Президент

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты России
Денежные купюры и монеты России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни хорижий банклардаги пулларни Ўзбекистонга ўтказишга чақирди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат тадбиркорларини чет эл банкларидаги пулларни Ўзбекистонгаўтказишга даъват қилди, деб ёзади "Уздейли" нашри.

Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида чиқиш қилган Ўзбекистон раҳбари, эндиликда Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётига пул тиккан тадбиркорлар текширилмаслигини таъкидлаган, деб ёзади нашр.

Президент тадбиркорларни Ўзбекистонга сармоя киритишга, заводлар қуришга, кластерлар яратишга чақирган. Ўтган даврлар ўтиб кетди, бўлар иш бўлди, деб таъкидлаган давлат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0