ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. 7 январь куни Тошкентдаги Боткин кўчасида 21 ёшли йигит бошқарувида бўлган "Lacetti" автомобили катта тезликда келиб симёғочга урилган.
UzNews.uzнинг Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга таяниб хабар беришича, ҳодиса соат тахминан 15:20да содир бўлган.
1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина катта тезликда келиб симёғочга урилган. Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Кучли зарба оқибатида машинанинг олд қисми қаттиқ зарарланган, мотори эса учиб чиқиб кетган.