Давлат бошқаруви академияси қошидаги институтга ўқиш учун танлов эълон қилинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина застегивает портфель
Мужчина застегивает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатлар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ҳудудий кенгашларида 2018 йил 10 февралга қадар қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун танлов эълон қилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ҳудудий кенгашларида 2018 йил 10 февралга қадар қабул қилинади.

Кресло руководителя - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлигида бўшаб қолган иш ўринларига Ёшлар иттифоқи номзод қидирмоқда
Номзодларга қўйиладиган талаблар: Олий маълумотли, 35 ёшдан ошмаган, камида икки йиллик иш тажрибасига эга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардан хабардор, Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида чуқур билимга эга, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг мақсад ва вазифаларидан хабардор, мазкур ташкилот тизимида иш тажрибасига эга бўлишлари шарт.

Шунингдек, номзодлар масъулиятли, ташаббускор, етакчилик, ишбилармонлик қобилияти ва жамоа билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтишлари хабар қилинмоқда.

Биринчи босқич — ёзма имтиҳон.

Иккинчи босқич — етакчилик қобилияти ва дунёқарашини аниқлашга қаратилган суҳбат тарзида ўтказилади.

Қаул тўғрисида батафсил маъдумотни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳудудий кенгашларидан олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0