ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг Instagramдаги саҳифасида февралда бўлиб ўтадиган концертларига чипта ютиб олиш бўйича ўзига хос танлов эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ғолиб бўлган мухлис концерт чипталарини шахсан хонанда Райҳондан олиш имкониятига эга. Танловда, энг кўп лайк олган, Райҳон қўшиғининг кавер версияси ижрочиси ғолиб бўлади.
"Фақат қўшиқ айтиш эмас, балки уни бошқа услубда айтишга ҳаракат қилиш тавсия этаман. Бошқа мусиқа асбоблар ёрдамида. Мукофот: мен шахсан ўзимнинг концертимга биринчи қатордаги жойдан 2 та таклифномани тақдим этаман", — деб ёзган Райхон Instagram ўз саҳифасида.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 3 та видео ролик пайдо бўлган, уларда мухлислар хонанданинг ашулаларини куйлашган.
Райхон Ғаниеванинг концерт дастури 19-23 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади.
Ҳозирча кассаларда чипталар бор, шунингдек уларни онлайн тарзда харид қилиш ҳам мумкин. Чипталарнинг нархи 20 минг сўмдан 180 минг сўмгача ташкил қилади.