Ортиқча ҳисобланган нафақа тўловларини қайтариш бекор қилинди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти қарорига асосан, 65 ва ундан ортиқ ёшга тўлган фуқаролар 2010 йилгача бўлган даврда ортиқча ҳисобланган нафақа тўловларини қайтаришдан озод қилинди

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев буйруғига асосан, айрим тоифадаги фуқаролар ортиқча ҳисобланган нафақа ва ёрдам пулларининг қолдиқ тўловларини қайтаришдан озод қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу қарор ёши 65 ва ундан юқори бўлган нафақахўрларга 2010 йилгача йилгача бўлган даврда ортиқча ҳисобланган нафақа тўловларининг 2018 йилнинг 1 январидаги қолдиқ тўловларига нисбатан амал қилади.

Ундан ташқари, янги қарорга кўра, бундан буён Ўзбекистонда ортиқча тўланган нафақа миқдорини пенсиясидан ушлаб қолишдан норози бўлган фуқаролар, суд тартибида, аниқланганидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддат ичида тўловни амалга оширади.

Шунингдек, ушбу масалалар бўйича даъволарни кўриб чиқишда, судларга фуқароларнинг нафақат иш стажи борлигини, балким улар ҳақиқатдан ҳам ишлаганлигининг юридик омиллари борлигини аниқлаш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси сони 32 миллиондан ошган, улардан 3 миллиони — нафақахўрлар. Ўзбекистонда амал қилаётган қонунларга кўра, эркаклар — 60 ёшда, аёллар — 55 ёшда нафақага чиқадилар.

Янгиликлар лентаси
0