Россия МВ Сурияда 7та самолёт йўқ қилингани ҳақидаги хабарни “ёлғон” деди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия ҳарбий самолётлари
Россия ҳарбий самолётлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги бир қатор нашрлар томонидан тарқатилган, хабарларни инкор қилиб, икки нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв – Sputnik. Сурияда янги йил оқшоми икки нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлгани ҳақида хабар қилди РИА Новости, МВ матбуот хизматига асосан.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 31 декабрь тунда Россиянинг Суриядаги Хмеймим ҳарбий базаси диверсион гуруҳ томонидан миномётлардан ўққа тутилган. Ҳужум оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлган.

“Коммерсант” нашрининг Россия ҳарбий кучларининг 7та самолёти деярли йўқ қилингани ҳақидаги хабари – “ёлғон”, — дейилган Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

МВ хабарига кўра, айни дамда, авиабаза ҳимояси Сурия ҳарбий хизматчилари ҳисобидан кучайтирилган. Ҳудудда террорчиларни аниқлаш ва йўқ қилишган қаратилган махсус операция олиб борилмоқда. Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз зиммасига юклатилган барча вазифаларни тўлиқ бажаришга шай.

Эслатиб ўтамиз, расмий хабарларга кўра, Сурияда ҳарбий операция бошланган 2015 йилнинг 30 сентябридан буён ушбу кунга қадар 43 нафар Россия ҳарбий хизматчилари қурбон бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0