ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Британиянинг British Backpacker Society туристик жамияти 2018 йилги туризм учун энг яхши мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга 20та мамлакат киритилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон 19-ўриндан жой олди.
Рўйхатнинг дастлабки учлигида Покистон, Россия ва Ҳиндистон жойлашган.
Марказий Осиёдан Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон (5-ўрин) ва Тожикистон (7-ўрин) ҳам рўйхатга киритилган.
British Backpacker Society жамияти туристлар учун унчалик таниш бўлмаган мамлакатларни ўрганувчи ҳамда мустақил туристларга ушбу мамлакатларга саёҳат қилишни тавсия этувчи жамият ҳисобланади.