ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Самарқанд медицина институтининг 2017-2018 ўқув йили битирувчиларининг ишга тақсимот йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот-хизмати.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Самарқанд медицина институти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда вилоят даволаш профилактика муассалари раҳбарлари ва 300 нафардан зиёд битирувчилар иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг мамалакат тиббиёт сохасидаги долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда жойлардаги кадрлар етишмовчилиги муаммосининг ечими бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бўлажак шифокорларни доимий рўйхатдан ўтган ҳудудига қатъий риоя қилган ҳолда бакалавриатнинг 210 нафар 7-курс битирувчи талабалари ҳамда 98 нафар 2-курс клиник ординаторлари туман тиббиёт муассасаларига мутахассислигига мос равишда ишлаш учун барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари иштирокида меҳнат шартномалари имзоланди.