ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Самарқанд вилоятида тўртта йўл-патруль хизмати маскани олиб ташланди Sputnik мухбири.
Президентнинг мазкур топшириғидан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятидаги тўртта йўл-патруль хизмати маскани олиб ташланди.
Булар — Самарқанд шаҳрига киришдаги "Штаб" маскани, Оқдарё ва Иштихон туманлари чегарасидаги "Лойиш" маскани, Пастдарғом туманига киришдаги "Чархин" маскани ва Нарпай туманидаги "Мирбозор" йўл-патруль масканидир.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятидаги бир неча постлар тугатилгани ҳамда Фарғона вилоятида 8 та йўл-патруль хизмати масканини олиб ташлаш тадбирлари кўрилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ҳудудидаги 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрлангани ҳақида таъкидлаб ўтган.