Тошкент халқаро аэропортида "қизил" ва "яшил" йўлаклар шай ҳолга келтирилди

Oбуна бўлиш
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республиканинг барча халқаро аэропортларидаги божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "қизил" ва "яшил" йўлаклар шай ҳолга келтирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республиканинг барча халқаро аэропортларидаги божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим ишга туширилади.

Икки йўлакли тизимнинг қўлланилиши божхона операцияларини бажариш учун нотижорат мақсадлардаги товарларни декларациялаш шакли сифатида "яшил" ёки "қизил" йўлакнинг божхона чегараси орқали ўтаётган жисмоний шахс томонидан мустақил равишда танланишини назарда тутади.

Икки йўлакли тизим 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида ҳам кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0