Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари тасдиқланди

© Подробно.UZАкадемия наук Узбекистана
Академия наук Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тасдиқланган академиклар қаторидан республиканинг физика-математика, кимё, биология, техника, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, филология, ҳуқуқшунослик, педагогика, тиббиёт фанлари ҳамда санъатшунослик соҳаларида кўзга кўринган олимлари ўрин олди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Фанлар академиясининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди. Бу ҳақда Фанлар академияси сайтида маълум қилинди.

Билдирилишича, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига охирги сайловлар 1995 йилда ўтказилган. Ўтган йиллар мобайнида академикларнинг сони икки мартадан кўпроққа қисқарди ва ҳозирги кунга келиб академиянинг атиги 63 нафар ҳақиқий аъзоси қолган эди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони билан 22 йиллик узоқ танаффусдан сўнг академикликка тасдиқлаш учун энг муносиб олимларни танлов асосида саралаб олиш ишларига якун ясалмоқда. Фармонга мувофиқ, академиянинг Ҳайъати ва фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзолари тавсиясига кўра, Фанлар академиясининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди", дейилади фармонга шарҳда.

Ученый изучает  ДНК с помощью электронного микроскопа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик олим Хитой Фанлар академияси хорижий аъзоси бўлди

Тасдиқланган академиклар қаторидан республиканинг физика-математика, кимё, биология, техника, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, филология, ҳуқуқшунослик, педагогика, тиббиёт фанлари ҳамда санъатшунослик соҳаларида кўзга кўринган, замонавий илмий-тадқиқот фаолиятини белгилаб берадиган қатор муҳим мезонлар бўйича кўп босқичли саралашдан муваффақиятли ўтган олимлари ўрин олди.

Шунингдек, президент "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга ҳам имзо чекди. Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки баробари;

собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдорида ойлик гонорар тўланиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, академиклар ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахслар даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0