ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар маҳаллий йўналишларда 50 % гача чегирмаларни киритди, деб хабар берди МАК матбуот хизмати.
Хабарга кўра, чегирмалар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун жорий этилди.
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан МАКнинг республика ичидаги барча қатновларига 2017 йилнинг 30-декабридан 2018 йилнинг 3-январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:
40% — сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши), 6 дан 15 ёшгача бўлган болалар; лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун;
50% — оилалар учун (2 ва ундан ортиқ киши), болалари билан учадиган ота-оналар учун.