ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрдаги фармони билан бир гуруҳ шахсларнинг аризалари қаноатлантирилди ва улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фармонда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида истиқомат қилиб келаётган 95 нафар кишининг исм-шарифи келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 декабрда имзоланган фармонига мувофиқ мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган 179, 2017 йил 22 февралдаги фармонига мувофиқ 94 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганди.