ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли нобуд бўлишига оз қолди
Дастлабки маълумотларга кўра, пайшанба куни кечқурун 21 яшар Ўзбекистон фуқароси кечки 17.00лар атрофида Сарой кўригидан Невага тушиб кетган.
Йигит қутқариб қолинган: уни Адмиралейский кўчасидаги №2 уй олдида сувдан чиқариб олишган, деб хабар берди NEVA TODAY.
"Невада чўмилишдан сўнг чет эл фуқароси қаттиқ совуқ олган ва реанимацияга ётқизилган", — дейилади хабарда.