ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Энрике Иглесиаснинг 28 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган концертида унинг мухлиси Улуғбек Исмоилов у билан дуэт куйлади.
Улар биргаликда Ring my bells қўшиғини ижро этишди.
Бу уларнинг биринчи дуэти эмас. Улуғбек Исмоилов машҳур қўшиқчи билан 2011 йилда Москвада бўлиб ўтган концертда дуэт куйлаган видеолавҳа Youtube каналида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Энрике Иглесиаснинг концерти келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмонов томонидан ташкил этилди.