ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Дастлабки маълумотларга қараганда, Москвадаги "Сходненская" метро станцияси олдидаги бекатга автобус келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новостига фавқулодда хизматлардаги манба.
"Жамоат транспорти бекатига автобуснинг келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди", — деди агентлик суҳбатдоши.
Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.
Ҳафта бошида Москвада автобус ерости йўлагига кириб кетганди. Бунинг натижасида беш киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олганди.