ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Киевда бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистон ва Украина ёнғоқ ишлаб чиқарувчи уюшмалари ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Украина пойтахтида ўтказилган анжуманда ёнғоқ етиштириш боғлар майдонларини ривожлантириш ва илғор технологияларига ўтиш, ёнғоқ ва фундук етиш бўйича амалий масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан келган иштирокчилар тадбирда писта ва бодомларини меҳмонларга кўрсатишди.
Шу билан бирга, 2018 йилда Тошкентда ёнғоқчиликни ривожлантириш бўйича қўшма конференция ўтказишга келишилди. Конференцияда маҳсулотни қайта ишлаш учун кенг кўламли инновацион ускуналар, ҳосил олиш учун замонавий технологиялар ва ўсимликларнинг янги навлари тақдим этилади.