ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. 2017 йилнинг 29 декабрь куни Атом энергияси бўйича “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Россия делегацияси Тошкент шаҳрида аввалги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз,Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи доирасида "Росатом" давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандум имзоланганди.
Шунингдек, "Атомэнергомаш" компаниясининг (Росатом таркибига киради) халқаро фаолият бўйича директори Роман Мурашов “Росатом” Ўзбекистонга мини-ГЭСлар етказиб бериш имкониятларини ишлаб чиқаётганлигини билдирганди.