ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Мордовия пойтахти Саранск шаҳридаги "Тавла" микрорайонида бахтсиз ҳодиса юз берди.
"Димако" қурилиш корхонасида ишлайдиган ўзбекистонлик 22 ёшли йигит хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани боис бинонинг 12-қаватидан қулаб тушди.
Эргашев дея айтилаётган бу йигит кўплаб жароҳат олган, лекин тирик қолган. У ҳозирда шаҳар касалхоналаридан бирига ётқизилган.
Ёзишларича, йигит қурилиш чиқиндилари устига қулагани сабабли тирик қолган.