ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Москва вилоятининг Клин шаҳрида Феруза Ўткировага ноябрь ойида ижтимоий ҳимоя органи томонидан олиб қўйилган олти ёшли қизи қайтариб берилди.
Юрист Ботиржон Шерматовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, экспертиза натижасида қизчанинг баданида калтакланиш аломатлари борлиги тасдиқланмаган.
© Ботиржон ШерматовФеруза Ўткирова қизи билан
Феруза Ўткирова қизи билан
© Ботиржон Шерматов
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни полиция ходимлари ташқарида ўйнаб юрган қизчани олиб кетишган ва ижтимоий-реабилитация марказига топширишган. 22 ноябрь куни ижтимоий ҳимоя комиссияси гўёки қизнинг баданида калтак излари бор дея экспертиза ўтказилгунига қадар қизчани онасига қайтармасликка қарор қилганди.