Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди

Oбуна бўлиш
Аввалроқ "Ўзгидромет" маркази об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берганди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қамчиқ довонида 44 та автотранспорт воситаси қор уюмидан чиқариб олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Довонда кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларнинг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлнинг ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилди.

Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонида айни пайтда қор, туман ва 11 даража совуқ

ФВВнинг маълумот беришича, 25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди. Ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, 70 нафардан ортиқ киши доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилди, 1800 нафарга яқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар болалар оналари билан "Она ва бола" хоналарига жойлаштирилди.

Аввалроқ "Ўзгидромет" маркази об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берганди.

Тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобиль йўли қордан тозаланди, транспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0