ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. МХХда очиқ эшиклар куни ўтказилди, деб хабар берди "Ўзбекистон 24" телеканали.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойишига мувофиқ Миллий хавфсизлик хизмати институтида очиқ эшиклар ўткалди.
Олийгоҳда ташкил этилган очиқ эшиклар кунига Тошкент шаҳридаги академик лицейларнинг 200дан ортиқ ўқувчилари, мураббийлари бошчилигида таклиф этилганлиги таъкидланди.
Ёш йигит ва қизлар курсантлар ётоқхонасида ва ундаги шароитлар, ўқув биносининг тил тайёргарлик, компьютер ва лингафон ўқув-хоналари ҳамда конференц залларни кўздан кечиришган.
Ўқувчилар шунингдек Миллий хавфсизлик хизмати қурол-яроғ музейида ҳам бўлишган.