iPhone эгаси Appleдан бир триллион долларни ундириш бўйича даъво аризасини берди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСтарт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus
Старт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даъво аризани берган аёл Apple компаниясини мижозлардан маълумотларни яшириш орқали ноҳақ рақобат ва фирибгарликда айблади

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. АҚШ Калифорния штатида истиқомат қилувчи Виолетта Майлян Apple компаниясидан 999 999 999 000 доллар маблағ ундириш ҳақида даъво аризасини берди, деб хабар қилди РИА Новости Patently Apple порталига асосан.

Старт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus - Sputnik Ўзбекистон
Кеча янги iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X тақдимоти бўлиб ўтди

Хабарда айлишича, даъво аризани берган аёл Apple компаниясини мижозлардан маълумотларни яшириш орқали ноҳақ рақобат ва фирибгарликда айблади. Майлян сўзларига қараганда, компания олдинги моделларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини қасдан пасайтириб келганлиги учун смартфон фойдаланувчилари янги гаджетларни харид қилишга мажбур бўлишган.

Бундан аввал Reddit фойдаланувчилари эски смартфонларнинг секинлашуви ҳақида шикоят қилишда ва компания бунга эришиш учун махсус фунцияларни татбиқ этишини таклиф қилишган.

Бунга жавобан, Apple қурилма процессорларини максимал ишлаш тезлигини атайлаб камайтирганлигини тан олишган, аммо улар буни "батарея қурилмасини яхши ишлаши таъминлаш" ва гаджетларда номақбул узилишларини олдини олиш мақсадида қилишганлигини маълум қилишган.

Янгиликлар лентаси
0