Ўзбекистонда янги йил куни об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / СтрингерЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳудуди бўйлаб 29 декабрь – 1 январь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 29 декабрдан 1 январь куни об-ҳаво башорати маълум қилинди.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 29-31 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда 2-7 даража совуқ бўлади, 30 декабрь-1 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқгача кўтарилади, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади; чўл ҳудудларда 29 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 4 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда декабрь бошида ҳаво ҳароратининг кескин совуши кутилмоқда

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 29-30 декабрда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 30 декабрь-1 январда кечаси 3-8 даража совуқ бўлади, кундузи 0-5 даража илиқгача кўтарилади.

Янгиликлар лентаси
0