Facebook Қодировнинг аккаунти нима учун ёпиб қўйилганлигига изоҳ берди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишРамзан Кадыров
Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун аввал Чеченистон раҳбарининг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ишламай қолганди

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғининг баёнот беришича, АҚШ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни санкция рўйхатига киритгани сабабли унинг тармоқдаги аккаунти ёпиб қўйилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодировнинг Instagram ва Facebookдаги саҳифалари ёпиб қўйилди

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Чеченистон раҳбарининг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ишламай қолганди.

Илгарироқ Рамзан Қодиров АҚШнинг "Магнитский рўйхати" деб аталувчи санкциялар рўйхатига киритилганди.

Қайд этилишича, Чеченистон раҳбарига нисбатан санкциялар республикада инсон ҳуқуқларининг бузилаётгани сабабли жорий этилган.

Қодиров ушбу ҳолатга киноя билан изоҳ бериб, Вашингтон қарорини Америкадан "мукофот" деб атаган ва агар АҚШ ўзининг бутун бойликлари захирасини берганида ҳам, у давлатга ҳеч қачон бормаслигини маълум қилганди.

"Америкага бориб, у ерда бизнес билан шуғулланиб, Манхеттенда ҳисоб рақамларимни очиш ҳақидаги режаларимни қирқ йилдан буён пишитиб келардим. Энди эса Лас-Вегасдаги казиноларни ҳам, Bank of Americaда сақланаётган миллиардларни ҳам кўра олмайман", деб ёзганди Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Янгиликлар лентаси
0