Бухоро вилоятидаги бир нечта пост тугатилди

© SputnikИнспектор Гаи остановил для проверки автомобиль
Инспектор Гаи остановил для проверки автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ОАВларда шунингдек, Андижон шаҳрига кираверишдаги пост ҳам фаолиятини тўхтатганлиги ҳақида хабарлар берилганди.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Бухоро вилоятининг Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари билан чегарадош ҳудудларидаги постлар тугатилди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Хабар қилинишича, патруль-пост хизматининг Қашқадарё вилояти билан чегарадаги "Чўлқувар" ва Хоразм вилояти билан чегарадаги "Қизилқум" постлари олиб ташланган.

Узбекский милиционер - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазири нечта йўл-патруль пости тугатилишини маълум қилди

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрига кираверишдаги "Тахмач", "Чандир" йўл-патруль хизмати постлари ҳам ёпилган.

Маҳаллий ОАВларда шунингдек, Андижон шаҳрига кираверишдаги пост ҳам фаолиятини тўхтатганлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ҳудудидаги 133 постдан 66тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганлигини айтиб танқид қилган ва буни бартараф этиш чоралари кўрилишини талаб қилганди.

Янгиликлар лентаси
0