Мирзиёев Суриядаги террорчилар устидан ғалабада Россиянинг ўрнини эътироф этди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурияда террорчилар устидан эришилган ғалабада Россиянинг ўрнини эътироф этди, деб хабар берди РИА Новости.

"Бу Россиянинг қаҳрамонларча жасорати. Биз Афғонистоннинг қўшнилари сифатида буни жиддий ҳис қилмоқдамиз. Келгуси йил ҳам оғир бўлади деб ўйлайман", деди Ўзбекистон раҳбари 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида.

Россия президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратишди.

Янгиликлар лентаси
0