Олтойдаги ёғоч контрабандасига ўзбек компаниялари ҳам аралашганлиги аниқланди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишПредприятие по заготовке и переработке древесины
Предприятие по заготовке и переработке древесины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барнауллик тадбиркор Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан тузилган сохта шартномалар орқали Россиядан 27 минг куб метрдан ортиқ ёғочни олиб чиқиб кетган

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Олтойда умумий қиймати 150 миллион рублга яқин миқдордаги ёғоч маҳсулотлари контрабандасида Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этганлиги аниқланди, деб хабар берди РИА Новости Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкка таяниб.

"Стратегик муҳим маҳсулот ва ресурсларнинг ноқонуний экспорти бўйича жиноят иши ўрганилмоқда. Полиция Сибир божхона бошқармаси ва Олтой ўлкаси бўйича Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қонун бузилиш ҳолати юз берганлигини аниқлади", — деди Волк.

Хабар қилинишича, барнауллик тадбиркор 2014 йил ноябридан 2015 йил июлига қадар тадбиркор Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан тузилган сохта шартномалар орқали умумий қиймати 150 миллион рублга яқин 27 минг куб метрдан ортиқ ёғочни Россиядан четга чиқариб юборган.

Унга нисбатан контрабанда бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0