Адлия вазирлиги янги нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказди

Oбуна бўлиш
"Иқтидорли болалар" Халқаро инновацион жамоат бирлашмасининг вазифаси болалар ва ёшларни ҳар томонлама ривожланишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг жисмоний ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Адлия вазирлиги "Шарқ Истеъдодлари" жамоат фонди ва "Иқтидорли болалар" Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳридаги ИҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Аксарият мусулмон давлатлари технологияларда ортда қолмоқда - Мирзиёев
Вазирлик матбуот-хизмати хабарига кўра, "Шарқ Истеъдодлари" жамоат фонди Ўзбекистондаги истеъдодли ёшларни илмий, техникавий, ижтимоий, гуманитар, санъат, иқтисодий ва мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшаётган йўналишларда изланиш ва тадқиқотлар олиб боришда молиявий ёки моддий қўллаб-қувватлайди.

Фонд ёшларга дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун грантлар ажратади.

"Иқтидорли болалар" Халқаро инновацион жамоат бирлашмасининг вазифаси болалар ва ёшларни ҳар томонлама ривожланишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг жисмоний ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

Бирлашма шахсни ватанпарварлик, умуммиллий ва умумбашарий қадриятлар асосида шакллантириш, илмий-техникавий тараққиёт ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган "Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази"нинг асосий мақсад ва вазифалари имконияти чекланган ёшлар қатламини, жумладан ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомала лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0