Йўловчининг сўзларига кўра, автобус "Славянский бульвар" метро бекатидан Сколково йўналишида 15-00 да қўзғалиши керак бўлган. Унинг сўзларига кўра, йўловчи автобусга соат 14-45 да ўтирган.
"Биз автобус орқасига ўтиб, ўтирдик. Икки минутдан сўнг, автобус тўсатдан мотори ишлаб кетди ва автобус катта тезликда тротуарга ҳаракатлаб, ер ўтиш йўлига кириб ўрилди. Автобус тўхтаб турган эди ва тўсатдан юриб кетди", — деди Владимир.
Бугун кундузи жамоат транспорти "Славянский бульвар" метроси олдидаги ер ости йўлига кириб кетган.
Полиция автобус ҳайдовчисини қўлга олди. "Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш" ва "Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларини фойдаланиш қоидаларини бузиш" бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилди.