Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шторм ҳақида огоҳлантирди

© FlickrАвтомобильная дорога
Автомобильная дорога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 26-27 декабрь кунлари "Қамчиқ" довонида кучли ёғингарчилик кутилмоқда, кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/с.гача кучайиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати "Қамчиқ" довони ҳудудида об-ҳаво кескин ўзгариши сабабли шторм ҳақида огоҳлантирди.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Хабарда айтилишича, Ўзгидромет маълумотига кўра, жорий йил 26-27 декабр кунлари "Қамчиқ" довонида ёғингарчилик кутилмоқда, асосан қор кўринишида, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиши, кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/с.гача кучайиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.

Республика бўйлаб 26 декабрь кунидан об-хаво ҳароратининг кескин пасайиб, 27-28 декабр кунлари ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0