Эрдўғонни қучоқлашга уринган эркак қўриқчилар томонидан қўлга олинди

© AFP 2023 / Adem AltanРеджеп Тайип Эрдоган
Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркак Хавфсизлик бошқармасига олиб борилган ва сўроқ қилинган

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Туркияда Эрдўғонни қучоқлашга уринган эркакни қўриқчилар тўхтатиб, қўлини қайириб олиб кетишди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, эркак қўриқчилар орасидан ўтиб, мамлакат президенти Тойиб Эрдўғонни қучоқлашга ҳаракат қилган. Ҳодиса видеоси Sputnik Türkiye томонидан эълон қилинган.

Эрдўғонни қучоқлаб, унинг қулоғига ниманидир шипшишга чоғланган эркакни қўриқчилар шу заҳотиёқ олиб кетишган.

Эркак Хавфсизлик бошқармасига олиб борилган ва сўроқ қилинган. Унинг исми Хусайн Демиржон эканлиги ва у Эрдўғонга ҳаяжонланиб кетгани туфайли отилгани маълум бўлган.

AK Parti: Bir güvenlik zaafı söz konusu değil, bir şehit çocuğunun cumhurbaşkanımıza gösterdiği aşırı sevgi gösterisiydi https://t.co/qbMTke3e2o pic.twitter.com/syuqlq0HNM

 

Янгиликлар лентаси
0