Тошкентда бўладиган хайрия шоусида футбол юлдузлари ва ОАВ ходимлари беллашишади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишФутбол
Футбол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шоу учрашувда Хайрулла Ҳамидов ҳамда Азамат Абдураимов жамоалари ўзаро куч синашишади

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар футбол Федерацияси ҳамда "Elmakon" дўконлари ҳамкорлигида ташкил этиладиган шоу учрашувда Хайрулла Ҳамидов ҳамда Азамат Абдураимов жамоалари ўзаро куч синашишади. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

Хайрия шоу учрашуви 28 декабрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Хайрулла Ҳамидов жамоасида Даврон Файзиев, Элдор Мустафоев, Мурод Ризаев каби журналистлар ҳамда Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов ва бошқа футболчилар тўп суради.

Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоадан  Нодирхўжа Юлдашев, Шуҳрат Мақсудов, Тимур Кападзе, Миржалол Қосимов, Равшан Эрматов, Андрей Фёдоров, DJ Piligrim ва бошқалар жой олишади.

Ўйинга кириш учун чипта ва таклифномалар сотилмайди. Чиптага эга бўлиш учун "Elmakon" дўконларидан ҳеч бўлмаса кичикрок харид қилиш лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0