Мирзиёев Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиларига 20 та уй ажратди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб, бу ерда амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан танишди

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчилари учун Тошкент шаҳридан 20та уй ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб, бу ерда амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Давлат раҳбари университетда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ўқитувчи ва талабалар билан суҳбатлашди.

Талабалар аудиторияда - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўзбек тили ва адабиёти университетига 300 нафар талаба қабул қилинади

Шавкат Мирзиёев Навоий асарларининг мультимедиавий луғатини яратиб, халққа етказиш, илмий изланишларни рағбатлантириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш, ўзбек адабиёти намуналарини чет тилларга таржима қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Она тилимизнинг бойлигини, унга ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак", деди Шавкат Мирзиёев университет мутахассислари билан суҳбатда.

Президент уларнинг ижтимоий шароитлари билан ҳам қизиқди. Университет ўқитувчилари учун Тошкент шаҳридан 20 уй ажратиш бўйича топшириқ берди.

Мазкур университет Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил 13 майдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, олий таълим муассасасида уч факультет, ўн иккита кафедра мавжуд.

Ўтган вақт мобайнида ушбу олий таълим муассасасига ажратилган ўқув бинолари капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий шароитлар яратилди. Бугун университетда 1 минг 100 талаба таҳсил олмоқда, уларга фан докторлари ва PhD даражасига эга юқори малакали мутахассислардан иборат ўқитувчилар жамоаси дарс бермоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида мазкур университет бинолари фойдаланишга топширилди.

Янгиликлар лентаси
0