ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Москвадаги суд биносидан қочиб кетган ўзбекистонликлар соқчи кузатувида бўлмаган, деб баёнот берди Россия ИИВ пойтахт бошқармаси бошлиғи.
Хабар берилишича, воқеа Кузьмин судида содир бўлган: Ўзбекистоннинг икки фуқаросини депортация қилиш бўйича иш кўрилаётган пайтда улар сигарет чекиб олиш учун рухсат сўрашган ҳамда ташқарига чиқиб қочиб кетишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда ҳамда қочиб кетган судланувчилар қидирилмоқда, дейилади хабарда.