Ўзбекистонда илк бор Қуръони Карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади

© Sputnik / Аскаров ДилшодбекФестиваль Корана в Москве
Фестиваль Корана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуръон мусобақасида иштирокчиларни рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида Қуръон мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрда "Ҳазрати Имом" мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ислом цивилизацияси маркази биргаликда республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берганди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказиш белгилаб олинди.

Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Қуръонни ўрганиш бўйича пуллик ўқув курслар очилади

Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади.

Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Ўзбекистон қорилари мусобақасини юқори савияда, ҳар тарафлама манфаатли, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўтказиш тўғрисида 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди ва ушбу мусобақа учун диний идора қошида махсус ҳайъат тузилди.

Янгиликлар лентаси
0